«марказий банк» тегли мақолалар


Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарди
2 ноябрь 2020, 22:52

Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарди

Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк
29 октябр 2020, 11:36

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк

Марказий банкнинг хабар беришича, PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатган ва бу бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишилмаган. Ечим сифатида интернет орқали онлайн тўловларни амалга оширишда Visa, Mastercard, Unionpay халқаро тўлов тизимлари, шунингдек, муқобил электрон ҳамёнлар — WebMoney, QIWI, Яндекс.Деньги хизматларидан фойдаланиш маслаҳат берилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг уч хил сценарийси — Марказий банк
23 октябр 2020, 09:56

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг уч хил сценарийси — Марказий банк

Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди
20 октябр 2020, 17:05

Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган
23 сентябрь 2020, 11:36

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган

2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.

Асосий ставка 14% этиб белгиланди
10 сентябрь 2020, 15:20

Асосий ставка 14% этиб белгиланди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.

Олтин-валюта заҳиралари $34,7 млрд га етди
19 август 2020, 18:47

Олтин-валюта заҳиралари $34,7 млрд га етди

Август ойига қадар Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери 5,6 млрд долларга кўпайиб, 34,7 млрд долларга етди.

Ўзбекистон ва Россия марказий банклари хакерларга қарши биргаликда курашади
4 август 2020, 20:39

Ўзбекистон ва Россия марказий банклари хакерларга қарши биргаликда курашади

Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди
4 август 2020, 19:48

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди

Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.

Пандемия сабабли камбағаллар сони кўпайиб, бойлар сони камайди
23 июль 2020, 16:59

Пандемия сабабли камбағаллар сони кўпайиб, бойлар сони камайди

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида камбағал уй хўжаликлари сони 8 фоиздан 21 фоизга кўпайган, ўртача ва юқори даромадли ўй хўжаликлари сони эса 13 фоизга камайган.

Асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
23 июль 2020, 14:30

Асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк базавий ставкани йилига 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Йил охирида инфляция прогнози 11−12,5% даражасида сақлаб қолинди.

Сўм йил бошидан 7,2 фоизга қадрсизланди
16 июль 2020, 15:52

Сўм йил бошидан 7,2 фоизга қадрсизланди

2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб $8,2 млрд, умумий таклиф ҳажми эса $4,3 млрдни ташкил этди. Марказий банк ички валюта бозорига $2,2 млрд интервенция киритди. Шунингдек, йил бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга қадрсизланди.

Карантин талабларининг юмшатилиши иқтисодиёт фаоллашувига олиб келди
6 июль 2020, 19:37

Карантин талабларининг юмшатилиши иқтисодиёт фаоллашувига олиб келди

2020 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистон банк тизимида нақд пуллар айланмаси коронавирус пандемияси таъсирида шаклланди. Июнь ойидаги кўрсаткич (14,6 трлн сўм) карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатига деярли яқинлашди. Шу билан бирга, бу кўрсаткич кейинги ойларда «ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин», деб баҳоланмоқда.

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
29 июнь 2020, 12:34

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
29 июнь 2020, 11:36

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 1 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди.

Долларнинг расмий курси деярли 21 сўмга кўтарилди
22 июнь 2020, 11:27

Долларнинг расмий курси деярли 21 сўмга кўтарилди

Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади
17 июнь 2020, 16:17

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади

Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг